15 август Ҳиндистон Республикасининг Мустақиллик куни. Жорий йилда 77-бора нишонланаётган мазкур байрам Ҳинд халқининг орзу ҳаваслари, тарихи ва ёрқин келажагини ўзида мужассам этади.

Бугун Ҳиндистонда миллионлаб курашчилар ва кураш мухлислари бор. Улар ўз ҳаётларини Кураш билан боғлаган. Улар сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Халқаро Кураш ассоциацияси ва Дунё Кураш оиласи номидан Барча Ҳиндистонликларни, Ҳиндистонлик Курашчилар ва кураш мухлислари, ҳакамлар ва мураббийларни Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!

Пресс-Служба ФНКА «УзРос», ВКУУ и ФКР